Эрон ва АҚШ икки ҳафтага ўт очишни тўхтатди

09:19 08 Апрель 2026 Дунё
162 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Покистон армияси қўмондони фельдмаршал Осим Мунир билан ўтказилган музокаралардан сўнг Эронга қарши режалаштирилган ҳарбий зарбаларни икки ҳафтага тўхтатишга рози бўлди. Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу қарор Эрон томони Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ, зудлик билан ва хавфсиз тарзда очишга розилик билдириши шарти билан қабул қилинган. Трамп буни икки томонлама ўт очишни тўхтатиш келишуви деб атаган.

АҚШ президентига кўра, бу қарор қабул қилинишига сабаб — Америка ҳарбийлари олдига қўйилган асосий мақсадлар аллақачон бажарилгани ва Эрон билан узоқ муддатли тинчлик бўйича келишувга эришиш жараёни анча илгарилаб кетганидир. Шунингдек, Эрон томонидан тақдим этилган 10 банддан иборат таклиф музокаралар учун амалий асос бўла олиши қайд этилган.

Трампнинг билдиришича, АҚШ ва Эрон ўртасида аввал баҳсли бўлган масалаларнинг деярли барчаси бўйича келишувга эришилган. Икки ҳафталик муддат эса якуний келишувни расмийлаштириш ва тўлиқ якунлаш имконини бериши кутилмоқда.

У, шунингдек, АҚШ президенти сифатида ҳамда Яқин Шарқ давлатлари номидан ҳам мазкур узоқ йиллик муаммони ҳал этиш арафасида тургани катта шараф эканини қайд этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер