Ўзбекистон ноолимпия спорт турлари конфедерациясини ташкил қилиш таклифи маъқулланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жойларда 39 та очиқ ва ёпиқ спорт иншооти таъмирталаб бўлгани боис, тўлиқ фойдаланилмай тургани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга бу жойларни замонавий спорт мажмуаларига айлантириш учун қулай шартларда хусусий шерикликка бериш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Бугун 100 мингдан ортиқ ёшлар олимпия ўйинига кирмаган спорт турлари билан доимий шуғулланяпти. Улар дзюдо, спорт курашлари, таэквондо, қиличбозлик, оғир атлетика каби олимпия спорт турлари учун тайёр захира экани таъкидланди.
Спорт вазирлиги ва ҳокимларга спорт мактабларида ёшлар қизиқадиган ноолимпия спорт турлари бўйича ҳам секциялар фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ноолимпия спорт турлари конфедерациясини ташкил қилиш таклифи маъқулланди.
«Шу ўринда яна бир масалага тўхталмоқчиман: ўтган ҳафта янги қонунни қабул қилиб, ҳар бир вазир, федерация раҳбари, ҳокимни жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги масъулияти, мажбурияти ва жавобгарлигини аниқ белгилаб қўйдик. Бундан буён ушбу раҳбарлардан талаб ҳам, сўров ҳам шунга яраша бўлади!», деди Президентимиз.
Йиғилиш давомида давлатимиз раҳбари соҳа раҳбарлари ва ҳокимларнинг ҳисоботларини тинглади, тадбиркор ва спортчилар билан мулоқот қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг