Вазирликлар, тармоқлар, банклар ва ҳокимликлар ўртасида республика биринчиликлари ўтказилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вазир, тармоқ ва банк раҳбари, вилоят, туман ҳокими ходимлари спорт билан шуғулланиши учун ўзи намуна бўлиб, шароитларни кенгайтириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мазкур жараёнда ҳафтада бир кун спорт куни сифатида белгиланиши, бу кунда вазирлик, идора ва ташкилотларда спорт машғулотлари ўтказилиши белгиланди. Агар спорт зали бўлмаса, спорт базалари ёки федерациялар билан шартнома тузиш, камида 4 та спорт тури бўйича йилига 2 марта мусобақа ташкил қилиб, ғолибларни тақдирлаш топширилди.
Жорий йилдан бошлаб ҳар йили вазирликлар, тармоқлар, банклар ва ҳокимликлар ўртасида республика биринчиликлари ўтказилиши белгиланди.
Хусусий сектордаги меҳнат жамоаларида ҳам оммавий спортни ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади.
Тадбиркорлар ўз ишчи-ходимлари учун спорт зали, майдончаси қуриш ва жиҳозлаш учун қилган харажатлари фойда солиғи базасидан чегирилади, жалб қилинган тренерлар учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг