Ўзбекистонда «соғлом ҳаёт волонтёрлари» корпуси шакллантирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди.
Эндиликда маҳаллада оммавий спорт натижадорлиги фақат қамров билан эмас, балки аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига ҳам қараб баҳоланади.
Ҳар бир вилоятдаги биттадан туманда «саломатлик баланси» шакллантирилади. Спорт вазири Адҳам Икрамов, Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага спорт билан фаол шуғулланувчи аҳоли орасидан «соғлом ҳаёт волонтёрлари» корпуси шакллантириш топширилди.
Улар маҳаллаларда спорт ва соғлом турмуш тамойилларини тарғиб қилади. Ҳар бир тумандаги ушбу тизимда энг намунали бўлган 10 тадан маҳаллага бепул спорт формаси ва анжомларини бериш йўлга қўйилади.
Дунёда махсус жиҳоз ва инфратузилма талаб қилмайдиган интенсив спорт машғулотлари, яъни кросс-фит оммалашаётгани таъкидланди. 1 майгача барча мактаб ва техникумларда кросс-фит бўйича тўгараклар ташкил қилиши топширилди. Келгуси йилдан кросс-фит «Беш ташаббус» тизимига киритилади.
Эндиликда қайси маҳаллада спортга қамров ошиб, аҳолининг саломатлиги яхшиланса, юрак-қон томир, диабет билан касалланиш кўрсаткичи камайса, волонтёр ва маҳалла раисига йил якуни билан 15 миллион сўмгача мукофот берилади. Ушбу маҳаллада оммавий спортга масъул тренерга 200 фоизгача ойлик устама тўланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг