Эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт марказлари спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилади

18:03 07 Апрель 2026 Сиёсат
256 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида спортчиларни жароҳатдан тиклаш ишлари ва мушак ҳолати бўйича текширувлар асосан хорижда ўтказилаётгани, федерациялар спорт шифокори, фармаколог ва диетологларни юқори маош тўлаб, четдан олиб келишга мажбур бўлаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Спортчилардаги суяк синиши, пай узилиши каби жароҳатлар бўйича замонавий протоколлар ўзимизда жорий этилмаётгани, Травматология, Кардиология, Терапия марказлари федерациялар билан ҳамкорлик қилмаслиги бўйича эътироз билдирилди.

Эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт марказлари спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар ойда терма жамоа аъзоларининг соғлиғини диагностика қилади, жароҳат олиш хавфини баҳолайди. Спортчининг жисмоний юкламасини илмий таҳлил қилиб, мураббийларга тиббий тавсиялар беради.

Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университетида спорт диетологи, физиология, психология бўйича, Фармацевтика институтида соғлом овқатланиш бўйича мутахассис тайёрлаш бошланади. Олимпия шаҳарчасидаги Спорт тиббиёти илмий маркази талабалар учун амалиёт базасига айланади.

Шунингдек, мутасаддиларга спорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер