ОТМларда спорт йўналишидаги ишлар етарли даражада эмаслиги қайд этилди

17:36 07 Апрель 2026 Сиёсат
235 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Олий таълим муассасаларида спорт йўналишидаги ишлар етарли даражада эмаслиги, федерациялар билан ҳамкорлик, иқтидорли талабага индивидуал мураббий бириктириш сустлиги қайд этилди.

Айрим олийгоҳларда спорт соҳаси бўйича яхши тажрибалар бор. Масалан, Термиз давлат университети 4 та клуб ташкил қилиб, 5 минг талабани 18 та спорт турига қамраб олди. Талабалар ўтган йили халқаро мусобақаларда 18 та медаль олди. Олийгоҳнинг волейбол ва гандбол жамоалари олий лигада, футзал ва футбол жамоалари эса 1-лигада қатнашяпти.

Лекин Жиззах политехника, Тошкент тиббиёт университети Термиз филиали, Қарши давлат техника университети, Бухоро давлат университетларида 70 фоиз талаба жисмоний норматив топшира олмаган. Бу улардаги клублар «номига» ишлаётганини англатади.

Шу муносабат 207 та олийгоҳ ректорларига Термиз давлат университетининг тажрибасини ўргатиш ва спорт бўйича бир йиллик режа ишлаб чиқиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер