Ихтисослашган спорт мактабларининг оддий спорт мактабидан фарқи қолмаганига эътироз билдирилди

17:30 07 Апрель 2026 Сиёсат
188 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ихтисослашган спорт мактабларининг оддий спорт мактабидан фарқи қолмаганига эътироз билдирилди.

Масалан, Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактабнинг натижаси Жарқўрғондаги битта спорт мактабичалик бўла олмаяпти. Жарқўрғон спорт мактаби ўтган йили Осиё ва жаҳон чемпионатларида 6 та соврин олган бўлса, вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабда эса жами 1 та медаль мавжуд.

Ҳар бир ихтисослашган спорт мактаби директори, жамоаси ва мураббийларнинг иш услубини ўзгартириб, ўсиш нуқталарини аниқ белгилаб, ойлик маошини ўқувчисининг натижасига боғлаш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга ютуқларга эришган спорт мактабларини амалдаги рағбатлантириш миқдорига қўшимча яна 500 миллион сўмдан алоҳида мукофотлашни йўлга қўйиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер