Мадинада қолиб кетган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик бўйича қўшимча маълумот берилди
Фото: «Дунё»
Аввалроқ Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайта олмаётгани ҳақида хабар берилган эди. Дин ишлари бўйича қўмита мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Билдирилишича, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасига Мадина шаҳрида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фуқаролар Умра хизматларини ташкил этиш ва ўтказиш ваколатига эга бўлмаган шахслар хизматидан фойдаланган ҳолда, хусусий тартибда сафарга жўнаб кетган.
Шу сабабли айрим ташкилий ва молиявий муаммолар юзага келган ҳамда фуқароларнинг белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтиши кечикмоқда. Бундан ташқари, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани сабабли меҳмонхона маъмурияти томонидан фуқароларни чиқариш масаласи кўтарилган. Айни пайтда эса фуқаролар меҳмонхоналарга жойлашган бўлиб, уларнинг ҳолати доимий назоратга олинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналари томонидан вазият жойига чиқиб ўрганилмоқда ва фуқароларни ортга қайтариш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади», дейилади хабарда.
Шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (82,4 млн. сўм) этиб белгилангани ҳам алоҳида эслатиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг