Хотиржам яшашни истаган ҳамма даромадидан солиқ тўлаши шарт — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров хотиржам яшашни истаган ҳамма даромадидан солиқ тўлаши шарт эканини айтди.
Алишер Қодиров «Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини тақозо қилишини қайд этиб, ушбу ҳужжатнинг нима сабабдан муҳим эканига тўхталиб ўтган.
«Ҳарбий хизматчи ўзи ва оиласини ижтимоий ҳимояланганидан шубҳаланмаслиги керак!» дейди депутат.
Унинг қўшимча қилишича, давлат бюджетидаги бу харажатлар ҳам солиқлар ҳисобидан бўлади. Шу боис, «хотиржам яшашни истаган ҳамма даромадидан солиқ тўлаши шарт!»
«Ҳарбийлар тушунарли, туғилганимизда ювиб-тараб қўйган доя холадан бошлаб, ҳаммамизни албатта борадиган жойимиз — қабристонларни озода тутишга масъул амакигача солиқлар ҳисобига ҳақ олади ва даромадидан солиқ тўлайди», деб ёзади Қодиров.
У, шунингдек, солиқдан қочиш ёки солиқ тўламасликни тарғиб қилиш бировнинг ҳақига хиёнат ва давлатга нисбатан жиноят сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлаган. — Ҳарбий хизматчилар Ватан ҳимоясида мустаҳкам турсинлар, қонун янги таҳрирда, биринчи ўқишда маъқулланди, лекин жамиятни айрим қатламларида давлатпарварликни кучайтириш учун фақат тарғибот эмас, қонунчиликни такомиллаштириш ҳақида ҳам ўйлаш керак экан…
Депутатнинг бу фикрлари бир гуруҳ санъаткорлар тўйлардан оладиган пулига солиқ солинишига нисбатан норозилик билдираётган бир вақтда янгради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг