Солиқ қўмитаси сохта солиқ хатларидан огоҳлантирди

14:18 07 Апрель 2026 Жамият
156 0

Фото: Солмқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси айни кунларда фирибгарлар томонидан солиқ органлари номидан юборилаётган сохта электрон хатлар нафақат йирик солиқ тўловчиларга, балки бошқа тадбиркорларга ҳам юборилаётгани аниқланаётганидан огоҳлантирди.

Қўмитанинг расмий равишда маълум қилишича, бундай хатлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва фейк ҳисобланади. Таъкидланишича, ушбу хатлар солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган ва ичидаги ҳаволалар орқали қурилмангизга вирус ёки зарарли дастур юкланиши мумкин.

Қўшимча қилинишича, солиқ органларидан юбориладиган барча расмий хатлар фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали етказилади.

«Агар сизга шубҳали хат келса, ичидаги ҳаволаларга кирманг ва файлларни юклаб олманг. Зарур бўлса, маълумотни расмий манбалар орқали текширинг», дейилади хабарда.

Солиқ қўмитаси, шунингдек, барчани ҳушёр бўлишга чақириб, номаълум хатларга ишонмаслик, шубҳали ҳаволаларни очмаслик ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилишни тавсия қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер