«Бешқўрғон» бозори яқинидаги савдо комплекси ва «заправка» ёпилди
Фото: ФВВ
Жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида ёнғин содир бўлганидан сўнг, бозор атрофидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида ёнғин содир бўлганидан сўнг, бозор ҳудуди атрофидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ва савдо комплекси тегишли тартибда Тошкент шаҳар ФВББ томонидан текширилган.
Текширув давомида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёқилғи сақлаш сиғимига яқин масофада жойлашган бинодан омборхона сифатида фойдаланилаётгани, савдо комплекси биносидаги мавжуд автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолда эканлиги ва шунга ўхшаш бир нечта ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилганлиги аниқланган. Мазкур камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар уларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.
«Ҳурматли тадбиркорлар! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан берилаётган тавсияларга амал қилинг! Хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик катта фожиаларга олиб келиши мумкин», дейилади вазирлик хабарида.
«Бешқўрғон» бозорида ёнғин
Жорий йилнинг 5 апрель куни соат 15:56 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб ёнғинни бартараф этишга киришган. Соат 16:53 да алангани қуршаб олинган ва 18:18 да у тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Азизбек Икрамов ҳам етиб бориб тегишли кўрсатмаларни бериб борган.
Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаганини маълум қилганди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ёнғин туфайли жароҳат олганлар бор мазмунидаги хабарлар кенг тарқалди.
Вазирлик шу мазмундаги хабарларга муносабат билдириб, ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳатланмагани тўғрисида қўшимча маълумот берди.
«Мамлакатимиздаги айрим электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади», — дейилади ФВВ баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг