Эндиликда талабалар олий таълим ташкилоти раҳбарияти қарорлари устидан шикоят қилишлари мумкин бўлади
Адлия вазирлиги Олий таълимга оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, мазкур ҳужжат билан Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланиб, унда олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёни, бошқарув, молиявий муносабатлар ҳамда талабалар ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Низомга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичлари орқали амалга оширилади. Бакалавриат таълими камида 3 йил давом этади.
Ўқиш муддати кундузги таълим шаклига нисбатан:
- сиртқи таълим шаклида камида 1 ўқув йили;
- кечки таълим шаклида камида ярим ўқув йили муддатига кўпроқ бўлиши керак.
Олий таълим кундузги, масофавий, дуал, инклюзив таълим ва бошқа шаклларда амалга оширилади. Битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос бўлишини таъминлаш мақсадида ўқув дастурлари ва малака талаблари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Талабаларга қуйидаги ҳуқуқлар берилиши белгиланган:
- таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
- таълим жараёнига оид муҳокамаларда иштирок этиш;
- кутубхона ва ахборот ресурсларидан бепул фойдаланиш;
- халқаро алмашинув ва қўшма таълим дастурларида қатнашиш;
- олий таълим ташкилоти раҳбарияти қарорлари устидан шикоят қилиш;
- меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаси асосида олий таълим ташкилотининг ўзида ёки бошқа ташкилотларда ишлаш;
- кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар стипендия олиш.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларида талабаларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади. Талабалар олий таълим ташкилотларининг ички тартиб-қоидалари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари керак бўлади.
Бундан ташқари, таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиб, у Европа кредит трансфер тизимига мослаштирилади. Олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг