Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади

11:19 07 Апрель 2026 Сиёсат
180 0

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Таъкидланишича, кеча, 6 апрель куни Вашингтон шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлаган.

Мазкур кенгаш қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам институционал асос яратишга қаратилган бўлиб, учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

«Кенгашнинг ташкил этилишига икки давлат Президентлари ўртасида қарор топган юксак даражадаги ишонч замин яратди. Кенгаш ҳамраиси, элчи Сержио Гор таъкидлаганидек, сўнгги бир йил давомида АҚШ Марказий Осиёда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишларини амалда тасдиқлади», — дейилади Президент Администрацияси раҳбари хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер