Тоифа тестларини бажариш учун қанча вақт ажратилади?
Аввалроқ педагог кадрлар аттестациясининг биринчи ва иккинчи босқичлари учун мутахассислик фани, касбий стандартлар ҳамда педагогик маҳоратни баҳолаш бўйича тавсиялар (спецификациялар) ва адабиётлар рўйхати тасдиқланган эди.
Спецификацияларга кўра, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун:
- 1-босқичда: мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича 40 та (35 та фандан + 5 та касбий стандартдан) тест топшириғи;
- 2-босқичда: педагогик маҳоратни аниқлаш бўйича 10 та тест топшириғи берилади (жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари бундан мустасно).
Ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ 2 балл билан баҳоланиб, жами 100 балл тўплаш имконияти берилади.
Тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт меъёрлари:
- Бошланғич таълим (барча тиллар учун) — 120 дақиқа;
- Биология, Кимё, Физика, Математика, Информатика ва ахборот технологиялари — 120 дақиқа;
- Она тили ва адабиёт, Давлат тили, Рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ, Қозоқ, Қирғиз, Тожик, Туркман тиллари ва адабиёти — 105 дақиқа;
- Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Корейс тили, Япон тили, Хитой тили, Ҳинд тили — 105 дақиқа;
- Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари, География, Иқтисодий билим асослари — 90 дақиқа;
- Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик — 90 дақиқа;
- Психолог, Дефектолог-педагог, Логопед-педагог — 90 дақиқа;
- Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти (1-босқич, 40 та тест) — 90 дақиқа;
- МТТ ходимлари (Директор ўринбосари, психолог, мусиқа раҳбари, тарбиячи, жисмоний тарбия йўриқчиси, логопед) — 90 дақиқа;
- Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим ташкилотлари педагоглари (2 босқич педагогик маҳорат бўйича 10 та савол) — 20 дақиқа.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг