Ўзбекистон Афғонистон билан фармацевтика савдосини 500 млн долларга етказади

18:24 06 Апрель 2026 Сиёсат
373 0

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика маҳсулотлари савдоси ҳажмини 500 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик директори Абдулла Азизов Кобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизи билан учрашув ўтказган. Унда Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлиги юқори экани таъкидланиб, шу асосда савдо ҳажмини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Мазкур мақсадга эришиш учун қўшма оператив ишчи гуруҳ ташкил этиш зарурлиги қайд этилган. Шунингдек, Афғонистонда Good Distribution Practice (GDP) стандартлари асосида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек йирик дистрибюторлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифлари илгари сурилган.

Томонлар техник ишчи гуруҳ тузиш, ахборот алмашувини кучайтириш ҳамда яқин истиқболда икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувларни имзолаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер