Тошкент вилоятида 25 кгдан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

17:38 06 Апрель 2026 Жамият
349 0

Видеодан кадр

Тошкент вилоятида 25 килограммдан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган ва 1998 йилда туғилган икки нафар фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб, қўшни республикадан Oʻzbekiston ҳудудига ўтган вақтларида қўлга олинган.

Қонунбузарларга тегишли 2 та спорт сумкаси кўздан кечирилганида, уларнинг ичида 4 килограмм 884 грамм «опий» ва 19 килограмм 863 грамм «гашиш» моддалари, шунингдек, 380 қути «Esse Change» номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган ҳамда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан наркокурьерларга нисбатан Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер