Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида бироз салқин ҳарорат кузатилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 6-10 апрель кунлари давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 6 апрель куни кундузи Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража, баъзи жойларда 24-26 даражагача бўлади.
7-8 апрель кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Ҳарорат асосан кундуз кунлари 13-18 даража бўлади.
9-10 апрелда фақат республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 20-25 даражагача кўтарилади. 6-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 24-26 даража бўлади. 7-8 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 апрелда шамол тезлиги 12-14 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кундузи 15-17 даража бўлади.
9 апрелда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 10 апрелда эса ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача кўтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг