Қашқадарёда масжид имоми калтакландими? ИИБ муносабат билдирди

16:46 06 Апрель 2026 Жамият
459 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги «Хитой» жоме масжиди имом-хатиби уч-тўрт нафар фуқаро калтаклангани хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга илова қилинган видеода диний либосдаги эркак масжид ҳовлисидан куч билан олиб чиқилиб, йўл ёқасида дўппослангани акс этган.

Мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, ушбу ушбу воқеа жорий йилни 3 апрель куни содир бўлган.

Ўша куни соат тахминан 13:40 ларда масжидга намоз ўқиш учун келган фуқаролар Жонимқулов, Сайимов ва Эгамбердиев ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро Жонимқулов енгил тан шикасти олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Муборак туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Сайимов ва Эгамбердиевга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, жанжалда «имом-хатиб» деб кўрсатилган шахс аслида масжидга намоз ўқиш учун келган фуқаро экани аниқланган.

«Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаолларидан содир этилган ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан, нотўғри маълумот тарқатмасликларини сўраб қоламиз», дейилади ИББ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер