Сурхондарёда чегарани бузиб, 10 кгдан ортиқ қорадори олиб ўтаётганлар ушланди

15:43 06 Апрель 2026 Жамият
160 0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятида давлат чегарасини бузиб, 10 килограммдан ортиқ қорадорини олиб ўтаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Афғонистондан олиб ўтилган наркотик моддалар контрабандаси фош этилган.

Хусусан, 1978, 1981 ва 2004 йилларда туғилган 3 нафар шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, автомобиль ғилдираги камераси ёрдамида Амударёдан сузиб ўтган вақтларида қўлга олинган.

Текширув жараёнида уларнинг ёнида бўлган халталар ичида 2 килограмм 708 грамм «опий» ва 8 килограмм 257 грамм «гашиш» моддалари борлиги маълум бўлган.

Аниқланишича, наркосавдогарлар гиёҳвандлик воситаларини керакли манзилга етказиб беришлари эвазига ушбу курьерларга ҳар бир килограмм юк учун 200 доллардан пул ваъда қилган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер