Наманганда тадбиркордан 1,5 минг доллар талаб қилган бош архитектор ушланди

14:36 06 Апрель 2026 Жамият
161 0

Наманган туманида тадбиркордан 1,5 минг доллар талаб қилган бош архитектор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Наманган тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Наманган тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош архитектори қўлга олинган.

Аниқланишича, у туманда фаолият юритувчи оилавий корхона раҳбаридан яшаш уйининг бир қисмида янги ташкил этаётган автомобилларни ювиш шохобчасининг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, қурилиш ишларига қўйилган тақиқни бекор қилдириб бериши эвазига 1,5 минг доллар талаб қилган. Шундан сўнг пулнинг 500 долларини қўлга киритиб, ўз хизмат хонасида қолган 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер