Эрон разведка бошлиғи ҳалок бўлгани маълум қилинди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Разведка ташкилоти раҳбари генерал Сайид Мажид Ходимий ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Тасним» ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Баёнотда қайд этилишича, генерал Ходимий бугун тонгда АҚШ ва Исроил билан боғлиқ деб таърифланган террористик ҳужум оқибатида ҳалок бўлган.
Расмий ахборотда айтилишича, Мажид Ходимий қарийб 50 йил давомида Эрон инқилоби, давлат тизими ва миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш соҳасида, айниқса разведка ва хавфсизлик йўналишларида фаолият юритган. Унинг фаолияти Эрон разведка тизими учун муҳим тажриба мактаби сифатида баҳоланган.
Шунингдек, баёнотда унинг оила аъзолари, ҳамкасблари ва ИИҚК сафидаги қуролдошларига таъзия билдирилган. Генерални дафн этиш ва кузатиш маросимлари ҳақида қўшимча маълумот кейинроқ эълон қилиниши айтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг