Эртадан баҳорги аттестация синовлари бошланади (+видеоқўлланма)
Эртага, 7 апрель куни баҳорги аттестация синовлари бошланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, малака синовлари белгиланган, манзилларда реал вақт режимида барча ўқув фанлари бўйича тест шаклида ўтказилади.
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг биринчи босқичида педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та, хусусан, 35 та мутахассислик фандан +5 та педагогнинг касбий стандартларидан тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл жамғарилади.
Шунингдек, иккинчи босқичда педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни, хусусан, «case study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим каби услубларни қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл тақдим этилади.
Маълумот учун, ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади. Математика, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология фанларига 120 дақиқа, қолган фан ёки (лавозим)ларга 90 дақиқа вақт ажратиш режалаштирилган.
Тест жараёнларида иштирок этишдан олдин қуйидаги видео-роликни кўриб чиқишни тавсия қиламиз:
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг