Очиқ майдонларда вақтинчалик иншоотларни ўрнатиш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
Адлия вазирлиги Очиқ майдонларда ўрнатиладиган монитор, сунъий арча ва бошқа вақтинчалик иншоотларни ўрнатиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, вақтинчалик иншоотлар фақат малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиб, иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилади. Вақтинчалик иншоотлар шамол, ёмғир ва зилзила каби ҳолатларга бардош берадиган бўлиши керак.
Эндиликда вақтинчалик иншоотлардаги йўлакларнинг узунлиги 30 м ортиқ бўлса, ушбу йўлакларнинг кенглиги 1,6 м бўлиши керак, агар йўлакларнинг узунлиги 30 м кам бўлса, унда ушбу йўлакларнинг кенглиги 1.2 м бўлиши лозим бўлади.
Шунингдек, вақтинчалик иншоотларда одамлар ўтирадиган қаторлардан чиқиш бир томонлама бўлганда, улардаги ўриндиқлар сони қаторлардан чиқиш икки томонлама бўлганда, улардаги ўриндиқлар сони 50 тадан ошмаслиги керак.
Бундай иншоотлардаги одамлар ўтирадиган орқа ва олд қаторлар орасидаги масофа 0.45 мдан ортмаслиги ва қаторлар оралиғида йўлакларнинг кенглиги камида 0.9 м бўлиши керак. Вақтинчалик иншоотлардаги металлар занглашга қарши, ёғочлар эса оловга қарши ишлов берилган бўлиши шарт.
Вақтинчалик иншоотларда «Эҳтиёт бўлинг, электр хавфи!», «Эвакуация йўли» каби хавфсизлик белгилари ўрнатилиши ҳам белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, вақтинчалик иншоотларда эвакуация йўллари (чиқиш йўллари) мажбурий бўлади ҳамда одамлар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилади ва улар фавқулодда вазиятларда тез чиқиб кетиш имконияти таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг