Фарғонада 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди

09:13 06 Апрель 2026 Жамият
166 0

Қўштепалик фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Фарғона вилояти Қўштепа туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтириб ва унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўм талаб қилгани маълум бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фермер хўжалик раҳбари келишилган пул маблағидан 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер