Тошкентда VIII халқаро марафон бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Бугун, 5 апрель куни пойтахтимизда саккизинчи бор анъанавий Тошкент халқаро марафони старт олди. Ўзбекистондаги энг йирик оммавий спорт тадбирларидан бири ҳисобланган ушбу мусобақада бу йил дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 15 000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
Мусобақанинг очилиш маросими «Humo Arena» мажмуаси олдида бўлиб ўтди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ва бошқа расмий шахслар иштирок этиб, югурувчиларга омад тилади. Сўзга чиққанлар марафоннинг мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги аҳамиятини алоҳида қайд этдилар.
Энг нуфузли йўналиш — 42 км 195 метр масофага ўтказилган асосий марафонда ҳамюртимиз Шоҳруҳ Давлатов барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.
Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) — олтин;
Андрей Петров (Ўзбекистон) — кумуш;
Владислав Прямов (Беларусь) — бронза.
Марафон дастури фақат профессионаллар учун эмас, балки барча ёшдаги спортсеварлар учун мўлжалланган бўлиб, у қуйидаги масофаларни ўз ичига олган:
Тўлиқ ва ярим марафон (42 ва 21 км);
Оммавий югуриш (10 ва 5 км);
Скандинавча юриш ва инклюзив югуриш;
Kids Run — болалар учун махсус масофалар.
Мусобақалар марказий кўчалар бўйлаб давом этди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу каби тадбирлар аҳоли ўртасида жисмоний тайёргарликни ошириш ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг