Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтолмаяпти

18:54 05 Апрель 2026 Жамият
351 0

Фото: «Дунё»

Саудия Арабистонига умра зиёрати учун борган 170 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайта олмаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Дипломатлар маълумотига кўра, айни пайтда мазкур меҳмонхоналарда жами 170 нафардан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчи Ватанга қайтишни кутиб турибди. Уларнинг айтишича, 14 кунлик умра сафари доирасида турли гуруҳлар билан Саудия Арабистонига келган бўлса-да, сафарни ташкил этган шахсларнинг ёлғон ва нотўғри маълумотлари сабаб ҳозиргача қайтиб кета олмаган.

Зиёратчилар суҳбат чоғида ўзларининг оғир аҳволини баён қилиб, гуруҳнинг катта қисми кекса ёшдаги инсонлардан иборатлигини таъкидлаган. Шунингдек, улар орасида инфарктни бошидан кечирган, қандли диабет, юқори қон босими каби сурункали касалликларга чалинган ҳамда доимий дори-дармонга муҳтож фуқаролар ҳам борлиги қайд этилган. Улар Ватанга қайтиш масаласида Ўзбекистон ҳукуматидан амалий ёрдам сўраган.

Ваколатхона вакиллари сўнгги йилларда умра зиёратини ташкил этиш учун расмий рухсатномаси бўлмаган айрим туристик фирмалар ва жисмоний шахслар томонидан тартибсиз сафарлар уюштирилаётганига эътибор қаратган. Қайд этилишича, бундай ҳолатлар натижасида ўзбекистонликлар Мадина ва Жидда шаҳарларида ҳам турли мураккаб вазиятларга тушиб қолмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер