Термизда айрим истеъмолчилар ЙТҲ сабаб газ таъминотисиз қолди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида айрим истеъмолчилар вақтинча газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Термиз шаҳар «Дўстлик» МФЙ Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда газ қувурига автомобиль келиб урилган. Натижада қувурга шикаст етиб, мазкур ҳудуддаги истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилган.
Қайд этилишича, айни вақтда шаҳар газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хабарга илова қилинган расмдан шуни кўриш мумкинки, воқеа жойида «Nexia-1» ва «Nexia-2» русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган. Суратда гувоҳлар жабрланган фуқарога ёрдам кўрсатаётгани ҳам акс этган. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан маълумот бермаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг