Келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

17:55 05 Апрель 2026 Жамият
388 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 5-8 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5 ва 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 6-7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 5-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-6 апрелда 8-13 даража, 7-8 апрелда 6-11 даража, кундузи 5 апрелда 20-25 даража, 6 ва 8 апрелда 15-20 даража, 7 апрелда 12-17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5-7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 5-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7 апрелда 10-15 даража, 8 апрелда 8-13 даража, кундузи 5 апрелда 23-28 даража, 6 ва 8 апрелда 15-20 даража, 7 апрелда 13-18 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5-7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 6-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7 апрелда 10-15 даража, 8 апрелда 8-13 даража, кундузи 5 апрелда 20-25 даража, 6 апрелда 18-23 даража, 7-8 апрелда 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5 ва 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 6-7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 6 апрелда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-6 апрелда 12-17 даража, 7 апрелда 10-15 даража, 8 апрелда 8-13 даража, кундузи 5 апрелда 24-29 даража, 6 апрелда 18-23 даража, 7 апрелда 13-18 даража, 8 апрелда 18-23 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 6-7 апрелда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-6 апрелда 12-17 даража бўлади, 7-8 апрелда 8-13 даражагача пасаяди, кундузи 5 апрелда 20-25 даража, 6 апрелда 22-27 даража, 7-8 апрелда 13-18 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-6 апрелда 5-10 даража, 7-8 апрелда 3-8 даража илиқ, кундузи 5 апрелда 10-15 даража, 6 апрелда 12-17 даража бўлади, 7-8 апрелда 3-8 даража илиққача пасаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер