Россияда 26 нафар ўзбекистонлик ишчининг 2 ойлик иш ҳақи ундириб берилди
Фото: «Дунё»
Россияда 26 нафар ўзбекистонлик ишчининг 2 ойлик иш ҳақи ундириб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Тюмень вилоятининг Тобольск шаҳрида бўлиб, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказган.
Уларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида “САДКОМ” МЧЖ томонидан 26 нафар ҳамюртимизнинг февраль ва март ойлари учун иш ҳақи асоссиз равишда ушлаб қолингани аниқланган. Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан объектнинг бош пудратчиси “СИБУР” МЧЖ раҳбарияти ва бевосита иш берувчилар иштирокида музокаралар ўтказилган.
Мулоқот якунида иш берувчилар иш ҳақи тўланмаган ва мавжуд қарздорлик бартараф этилган. Музокаралар натижасида 26 нафар ўзбекистонлик ишчининг жами 2 миллион рубль миқдоридаги маоши ҳисобланиб, яқин кунларда уларнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берилиши таъминланган.
Бундан ташқари, аввалроқ мазкур ташкилотдан иш ҳақини ололмай кетган яна 80 нафарга яқин фуқаронинг қарздорликлари ҳам яқин ҳафта ичида тўлаб берилиши бўйича қатъий келишувга эришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг