Ўзбекистонда олий таълим тизими янги тартиб асосида ташкил этилади

15:44 05 Апрель 2026 Ҳужжатлар
472 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 3 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан Олий таълимга оид идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3807). Мазкур Низом олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёни, бошқарув, молиявий муносабатлар ҳамда талабалар ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Унга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичларида амалга оширилади. Бакалавриат таълими камида 3 йил давом этади. Ўқиш муддати:

• сиртқи таълимда – камида 1 йилга,

• кечки таълимда – камида ярим йилга узайтирилади.

Олий таълим кундузги, сиртқи, кечки, масофавий, дуал ва бошқа шаклларда ташкил этилади. Таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида йўлга қўйилиб, у Европа кредит трансфер тизими (ECTS)га мослаштирилади.

Битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос бўлиши учун ўқув дастурлари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Талабаларни таълимга алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади. Шунингдек, олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер