Жиззахдаги аянчли ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

14:40 05 Апрель 2026 Жамият
362 0

Фото: Kun.uz

Жиззах вилояти Фориш туманида «Nexia» ва «Cobalt» русумли автомашиналар иштирокида юз берган йўл-транспот ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Нашр хабарига кўра, воқеа кеча, 4 апрель куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. «Nexia» машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда «Nexia» қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги «Cobalt» билан тўқнашган.

Фото: Kun.uz

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, «Nexia»да йўловчи сифатида кетаётган 54 ёшли Хитой фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, «Cobalt» машинасида йўловчи сифатида кетаётган яна 2 киши шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер