Тошкент ва Самарқандда ер савдосидаги фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Ю. гўёки Тошкент вилояти кадастр филиалида ишловчи танишлари ёрдамида Зангиота тумани, «Бўстон» МФЙ ҳудудда жойлашган давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини фуқаро Ш.А.нинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 20 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Д.К. қўлга олинган. Ушбу шахс ўзига тегишли томорқа ер майдонининг 8 сотихи ва ушбу ҳудудга туташ темир йўл линияси муҳофаза ҳудудига қарашли 5 сотих ер майдонини фуқаро А.С.га 39 минг долларга сотишга келишган.
У мазкур ер майдони ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг