Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади
Жорий йилнинг 3 апрель куни Президентнинг «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–123-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази Фармон асосида ФВВ академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади.
Академиянинг ягона таълим кампусида қуйидагилар ташкил этилади:
• Академия ҳузуридаги Қутқарувчилар тайёрлаш техникуми;
• Хорижий кадрларни тайёрлаш факультети.
Академияда 2 босқичли олий таълим тизимида юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлашни қуйидаги шаклларда йўлга қўйиш:
• ҳарбий таълим йўналишларида кундузги таълим шаклида давлат гранти, умумфуқаровий таълим йўналишларида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида бакалаврлар тайёрлаш;
• фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар учун ҳарбий ва умумфуқаровий мутахассисликларида тўлов-контракт, кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида магистрлар тайёрлаш.
Академияда 2027/2028 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида «2+2» таълим шаклида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг