Афғонистондаги зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Кеча, 3 апрель куни Афғонистон шимоли ва Покистон ғарбида кузатилган 5,9 магнитудали зилзила оқибатида Кобул шаҳрида камида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, “Deutsche Welle” маълум қилди.
Зилзила эпицентри Ҳиндукуш тоғ тизмасида, Афғонистоннинг Қундуз шаҳридан тахминан 150 километр шарқда жойлашган. Ер силкиниши Афғонистоннинг турли ҳудудлари, шунингдек, Покистон ва Ҳиндистонда ҳам сезилган. Ушбу силкиниш кучи ҳатто Ўзбекистон ҳудудига ҳам таъсир қилди.
Кобул вилояти ҳокими матбуот котиби Ҳофизуллоҳ Башоратнинг билдиришича, пойтахт четидаги уй қулаши оқибатида бир оиланинг 8 аъзоси ҳалок бўлган, яна бир бола жароҳат олган. Расмийлар зилзила эпицентри чекка ҳудудда жойлашгани сабабли зарар кўламини тўлиқ баҳолаш вақт талаб қилишини айтмоқда. Шу билан бирга, Афғонистон бўйлаб тиббиёт муассасалари юқори шайлик ҳолатига ўтказилган.
Покистон Метеорология департаменти маълумотига кўра, ер силкиниши Исломобод, Пешовар, Читрал, Сват ва Шангла шаҳарларида ҳам сезилган. Ҳиндистонда эса Деҳли, Панжоб, Ҳарьяна, Жамму ва Кашмир ҳамда Каргил ҳудудларида тебранишлар қайд этилган.
Айтиш жоиз, Афғонистон зилзилалар тез-тез содир бўладиган ҳудуд ҳисобланади. Хусусан, ўтган йил август ойида Кунар вилоятида содир бўлган 6,0 магнитудали зилзила 2200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, минглаб кишилар жароҳат олган эди. Шунингдек, 2023 йил октябрь ойида Ҳирот шаҳри яқинида юз берган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳам минглаб инсонлар қурбон бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг