Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров FIDE рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди. Ўзбекистонлик шахматчи FIDE Номзодлар турнирининг 5-турида қора доналарда ҳаракат қилиб, ўзининг мусобақадаги 4-ғалабасини қўлга киритди.
Мазкур ғалаба Синдоровга 4,5 очко келтирди ва у турнир жадвалидаги яққол пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Беш турдан сўнг 5 имкониятдан 4,5 очко жамғарган Синдаров Номзодлар турнири тарихида бундай натижа қайд этган илк шахматчи бўлди.
Шунингдек, Жавоҳир бу натижа орқали онлайн рейтинг жадвалида дунёнинг топ-5 шахматчиси қаторига кириб олди.
Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров Жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берувчи ушбу нуфузли турнирда қатнашаётган илк ўзбекистонлик шахматчи ҳисобланади. Ҳозирга қадар у россиялик Андрей Есипенко, Рамешбабу Праггнанандҳа, Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди, шунингдек, Маттиас Блюбаум билан дуранг ўйнади.
Ўзбекистонлик шахматчи мусобақада мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг