Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади
Фото: Мудофаа вазирлиги
Эртага, 4 апрель куни Тошкент шаҳрида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан соат 08:00 да бошланади ва 12:30 га қадар давом этади.

Маълум қилинишича, ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтаси («Пушкин» метро бекати яқинида)дан «Паркент» ва «Мустақиллик» кўчалари бўйлаб Амир Темур жанговар байроғини кўтарган ҳолда, бугунги кундаги жанговар ва кундалик ҳарбий либослар билан бирга ўша даврга оид қурол-аслаҳа ва кийим бошда ҳаракатланади.
Шунингдек, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида театр саҳналари, фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади. Шундан сўнг бўлинмалар «Мустақиллик» ва «Темирйўл» кўчалари бўйлаб ортга қайтади.

Мазкур тадбир муносабати билан 4 апрель куни юқорида келтирилган кўчаларда соат 08:00 дан 12:30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва барчани ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!» дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг