Ўзбекистонда бинолар сейсмик ҳолатини баҳоловчи датчик яратилди
Фото: ЎзР ФА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти етакчи олимлари томонидан янги илмий лойиҳа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда академия ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ушбу лойиҳа доирасида икки компонентли сейсмодатчик яратилиб, у бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашда қўлланилади.

Мазкур сейсмодатчик зилзилалар вақтида бинолар ва иншоотларда юзага келадиган тебранишларни аниқлаш ва қайд этиш, шунингдек, сейсморазведка ишларида, муҳандислик станциялари таркибидаги сейсмологик тадқиқотларда кенг қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, у саноат портлашлари натижасида юзага келадиган сейсмик тўлқинлар интенсивлигини баҳолашда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида машина ва механизмлар тебранишларининг объектларга таъсирини аниқлашда самарали восита ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур ишланма бўйича Ўзбекистон Республикаси ихтиро патенти олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг