Қримда яна самолёт ҳалокатга учради

16:50 03 Апрель 2026 Дунё
388 0

Фото: РИА «Новости»

“Су-30” қирувчи самолёти Қримда ўқув парвози пайтида ҳалокатга учраган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Бугун, Москва вақти билан соат 11:00 атрофида, Қрим Республикасида режалаштирилган ўқув парвози пайтида “Су-30” самолёти ҳалокатга учради. Самолёт ўқ-дорисиз учаётган эди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик қирувчи самолёт экипажи катапульта қилганини маълум қилди. Учувчилар қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан эвакуация қилинган ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Бу яқинда Қримда ҳалокатга учраган иккинчи ҳарбий самолёт ҳисобланади. Шу йилнинг 31 март куни кечқурун республика осмонида режалаштирилган парвоз пайтида “Ан-26” ҳарбий транспорт самолёти билан алоқа узилиб қолади. Кейин маълум бўлишича, ҳаво кемаси қояга урилган. Бунинг оқибатида унинг бортида бўлган 23 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер