Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди
Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила бугун, 3 апрель куни соат 15:26 да қайд этилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 269 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси 5,5 тенг. Тебраниш 10 километр чуқурликда ҳосил бўлган.
Ер қимирлашининг эпицентри Тожикистонда, координаталари эса 39,27 даража шимолий кенглик, 71,01 даража шарқий узунликда қайд этилган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиши:
• Фарғона вилоятида 3 балл, 140 километр;
• Наманган вилоятида 2 балл, 200 километр;
• Андижон вилоятида 2 балл, 203 километр;
• Сирдарё вилоятида 2 балл, 234 километр;
• Тошкент вилоятида 2 балл, 257 километр;
• Тошкент шаҳрида 2 балл, 269 километр.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг