Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон ҳудудида 4-5 апрель, дам олиш кунларида ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
4 апрель, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийсида, шунингдек, республика жанубидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.
Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража бўлади. Шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Шамол 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 19-21 даража бўлади.
Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг