Наманганда тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган корхона масъуллари қўлга олинди

11:42 03 Апрель 2026 Жамият
193 0

Тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган корхона масъуллари аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва «З.Б.» МЧЖ қўшма корхонаси раҳбарининг мурожаати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, корхонанинг Наманган ва Қўқон филиаллари масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, 943,9 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотларини белгиланмаган жойларда нақд пулга сотиб, пулларни корхона ҳисоб рақамига кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер