Тошкентда қарийб 2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган сумалак цехи фош қилинди (+видео)

11:30 03 Апрель 2026 Жамият
207 0

Тошкент шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ишчи гуруҳи, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида Тошкент шаҳар Олмазор туманида рейд ўтказилган.

Маълум бўлишича, туманнинг «Гузарбоши» МФЙ Ҳуррият кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ў. ўз яшаш манзилида сумалак тайёрлаш цехи ташкил қилиб, тармоққа резина шланг орқали тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 2 миллиард 442 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер