Қашқадарёда бозор раҳбари 80 миллион сўм билан қўлга тушди

09:57 03 Апрель 2026 Жамият
214 0

Қашқадарёда мансаб ваколатини суиистеъмол қилган бозор раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, лекин тегишли ҳужжатлари бўлмаган савдо дўконини сотишини, кейинчалик эса унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, «хизмати» эвазига 80 миллион сўм талаб қилгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс тадбиркордан 6 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер