Ўзбекистондаги қайси соҳа хизматлари энг тез ўсаётгани айтилди
2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Хизматлар турлари ўсиш суръатлари бўйича тақсимланганда энг катта кўрсаткич таълим соҳасидаги хизматлар ҳиссасига тўғри келиб, 121,2 фоиз ўсиш қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда 120,8 фоиз ўсиш кўрсаткичига эришган молиявий хизматлар иккинчи поғонада, 119,8 фоизлик кўрсаткич билан савдо хизматлари учинчи поғонадан ўрин олган.
Шунингдек, январь-февраль ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 117,7 фоиз, меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар 115,9 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 115,5 фоиз, яшаш ва овқатланиш хизматлари 114,9 фоиз, ижара хизматлари 112,8 фоиз, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 111,6 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 109,7 фоиз, шахсий хизматлар 109,1 фоиз, транспорт хизматлари 108,3 фоиз ҳамда бошқа хизматлар 113,1 фоизга кўтарилиш қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг