Мактаблар сони бўйича қайси вилоят етакчилик қилмоқда?

17:56 02 Апрель 2026 Жамият
410 0

Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 11 118 тани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мавжуд умумий ўрта таълим ташкилотлари сони ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилиб, ҳудудда 1 350 та мактаб рўйхатга олинган. Ундан кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти 1 294 та мактаб билан иккинчи, 1 119 та мактаб мавжуд Фарғона вилояти эса учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 771 та, Андижонда 834 та, Бухорода 596 та, Жиззахда 598 та, Навоийда 387 та, Наманганда 783 та, Сурхондарёда 1 003 та, Сирдарёда 345 та, Тошкент вилоятида 935 та, Хоразмда 600 та ҳамда Тошкент шаҳрида 503 та умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатга олинган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 175 тага ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер