Тошкентда 13 ёшли қизни автобус уриб юборди

17:39 02 Апрель 2026 Жамият
333 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 13 ёшли пиёдани автобус уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 2 апрель куни соат 12:41 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида 51 ёшли М.А. MAN русумли автобусни бошқариб келиб, йўлни қатнов қисмидан кесиб ўтаётган 13 ёшли қизни уриб юборган.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабарига кўра, ЙТҲ «Бизнесни ривожлантириш» банки қаршисида тартибга солинган пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган жойидан ташқари ҳаракат қатнов қисмида содир бўлган. Воқеа 13 ёшли Р.З. йўлни светофорнинг қизил чироғида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан югуриб кесиб ўтишга урингани ортидан юз берган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи М.А. жабрланувчи Р.З.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб зудлик билан тез ёрдамга хабар берган. Воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам бригадаси пиёда З.Р.ни 16-сонли РШТТЁИМга олиб борган. Шифокорларнинг бирламчи маълумотига кўра пиёдага бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган бўлиб, айни вақтда у шифокорлар назоратида.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер