Жомбойда 6,4 млрд сўмлик газ ўғирлаган «заправка» фош қилинди
Жомбой туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Жамият Метрологик таъминот бошқармаси, «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали мутахассислари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган «Ш.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида хатлов ўтказилган.
Маълум бўлишича, ушбу АГТКШда ўзбошимчалик билан лойиҳа-техник ҳужжатларидан ташқари ортиқча компрессор ўрнатилгани ва ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиққан ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6 миллиард 480 миллион сўмлик зарар қайд этилган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг