Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтаси режимига ўтказилди

15:53 02 Апрель 2026 Жамият
307 0

Фото: ССВ

Президентнинг 2025 йил 9 ноябрдаги «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги қарори билан 2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида кеча, 1 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Давлат тиббиёт муассасаларида беш кунлик иш ҳафтасини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Унга кўра 2026 йил 1 апрелдан:

• тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди;

• зарарли ва хавфли шароитларда ишловчилар учун қисқартирилган иш вақти қўлланилади;

• юқори руҳий ва ақлий зўриқишли ишлар учун ҳам 36 соатдан ошмайди;

• тиббиёт ходимлари бўлмаганлар учун иш вақти 40 соатни ташкил этади.

Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида иш вақти:

• душанба–жума: 08:00–20:00;

• шанба: 08:00–14:00 (навбатчилик).

Соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилган ҳудудларда:

• асосий иш вақти: 08:00–16:00;

• қўшимча навбатчилик: 16:00–20:00.

Ҳужжатда шифо масканлари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Навбатчилик вазирликнинг 254-сон буйруғи асосида амалга оширилади. Иш ҳақи сақланади, камайтирилмайди. Ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади.

«Стационарларда навбатчилик доимий ташкил этилади. Смена ва навбатчилик адолатли тақсимланади», дейилади ССВ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер