Суд ҳукмини ўзгартириб бермоқчи бўлган адвокат 10 минг доллар билан ушланди

09:52 02 Апрель 2026 Жамият
181 0

Суд ҳукмини ўзгартириб бермоқчи бўлган адвокат ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унга кўра, адвокатлик бюроси адвокати маҳаллий фуқарога нисбатан суд идоралари томонидан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилган.

Шундан сўнг, адвокатлик бюроси адвокати мазкур хизмати эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер