Самарқандда Starlink қурилмасини ноқонуний олиб кираётганлар ушланди

18:47 01 Апрель 2026 Жамият
372 0

Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона постида Starlink қурилмасини ноқонуний олиб кириш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тожикистондан «Жартепа» чегара божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаро бошқарувидаги «Mercedes Benz» русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Текширув жараёнида транспорт воситасининг багаж қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, шунингдек тегишли рухсатномаси мавжуд бўлмаган, қиймати тахминан 6 миллион сўмлик 1 дона Starlink қурилмаси борлиги аниқланган. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати томонидан берилган хулосага кўра, мазкур орбитал сунъий йўлдош алоқа қурилмасини республика ҳудудига махсус рухсатномаларсиз олиб кириш ва ишлатиш мумкин эмаслиги тасдиқланган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер